Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп туғилган кунида ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда
ОАВ маълумотларига кўра, Трамп 14 июн - АҚШ армиясининг 250 йиллиги куни ўз туғилган кунига тўғри келиши сабабли катта ҳарбий парад ўтказмоқчи.
АҚШ президенти Доналд Трамп 14 июн куни нишонланадиган Қўшма Штатлар армиясининг 250 йиллигига бағишлаб мамлакат пойтахти Вашингтонда йирик ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 7 апрел, душанба куни Оқ уй раҳбари шу куни 79 ёшга тўлиши ҳақида маълум қилган бир қатор Америка нашрлари хабар тарқатди.
Парад режалари ҳақида илк бор хабар берган Washington City Paper нашрига кўра, унинг йўналиши 4 миля (деярли 6,5 км)ни — АҚШ Мудофаа вазирлигининг Вашингтон чеккасидаги Арлингтон штаб-квартирасидан Оқ уйгача бўлган масофани ташкил этади.
Маҳаллий ҳукумат ва ҳарбий амалдорлар The Hill ва NewsNation нашрларига режаларни тасдиқлади, бироқ улар ҳали тасдиқланмаганини ва расмий сўров ёки буйруқ йўқлигини айтди. Washington City Paper'нинг таъкидлашича, маҳаллий расмийлар фақат парад режалари ҳақида хабардор қилинган.
Трамп президент сифатидаги биринчи муддатидаёқ 2018 йилда ҳарбий парад ўтказмоқчи эди, бироқ тадбирнинг юқори нархи – 92 миллион доллар атрофида (тахминан 84 миллион евро) бўлгани учун бу амалга ошмади. Бундан ташқари, шаҳар расмийлари танклар ва бошқа оғир зирҳли техникалар улар юрган йўлларга жиддий зарар етказишидан қўрқишган.
Кейинги, 2019 йилда Вашингтон 27 йил ичида биринчи йирик ҳарбий парадни 4 июл, АҚШ Мустақиллик кунида ўтказди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025