Ўзбекистон | 17:55 / 09.04.2025
1510
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Болалар Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилди.

Фото: Дунё

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 6-17 ёш оралиғидаги тўққиз нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Қайд этилишича, Бош консулхона ходимлари Қийин ҳаётий вазиятда бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда вояга етмаган болаларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун барча зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган.

«Болалар яқин қариндошлари олдига юборилиши учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилди», — дейилади хабарда.

Куни кеча Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Тошкентга олиб келинган эди.

Мавзуга оид