Трампнинг ҳаракатлари нефт нархини 2021 йил февралдан буён энг паст даражага туширди — Reuters
9 апрел куни нефт нархлари баррелига 58,08 доллар кўрсаткичгача қулаб, 2021 йил февралидан бери илк бор энг паст даражага тушди. Бу ҳолат АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши кучайиши ва таклиф ўсиши бўйича прогнозлар фонида шаклланди.

Фото: The Conversation
Reuters нашрининг ёзишича, Brent маркали нефт фючерслари 1,39 долларга ёки 2,21 фоизга арзонлаб, бир баррел учун 61,43 долларни ташкил этди. West Texas Intermediate (WTI) америкалик нефт фючерслари эса 1,50 долларга ёки 2,52 фоизга тушиб, 58,08 долларга тенглашди. Иккала шартнома ҳам савдо пайтида 4 фоизгача йўқотишга учради, аммо кейинчалик бу йўқотишлар қисман тўлдирилди.
Инвесторлар нефт хомашёсига бўлган талабнинг тушиб кетиши ва таклифнинг эҳтимолий ортиши юзасидан тобора кўпроқ ташвишга тушмоқда.
«Хитойнинг тажовузкор жавоб чоралари дунёдаги икки энг йирик иқтисодиёт ўртасида келишув тез фурсатда тузилиши эҳтимолини камайтирмоқда. Бу эса глобал иқтисодий пасайиш хавфини кучайтиряпти. Агар савдо уруши узоққа чўзилса, Хитойда нефт истеъмоли кунига 50–100 минг баррелга камайиши мумкин. Бироқ ички истеъмолни рағбатлантиришга қаратилган қўшимча чоралар йўқотишларни юмшатиши мумкин», — деди Rystad Energy компаниясининг нефт товарлари бозори бўйича вице-президенти Йе Лин.
Нефт нархларидаги пасайишга ўтган ҳафтада қабул қилинган OPEC+ қарори ҳам таъсир қилди. Унга кўра, май ойидан бошлаб кунига 411 минг баррелгача қўшимча нефт қазиб чиқариш режалаштирилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу қарор бозорда ортиқча таклифни юзага келтириши мумкин.
Мавзуга оид

22:01 / 05.05.2025
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади

14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

13:05 / 28.04.2025