Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Microsoft асосчиси ўзи тўплаган бойликнинг катта қисми муҳтожларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилишини айтди.

Фото: Facebook / Bill Gates
Америкалик миллиардер ва филантроп Билл Гейтс уч нафар фарзанди — Женнифер, Рори ва Фиби ҳозирги бойлигининг 1 фоиздан камроқ қисмини мерос сифатида олишларини маълум қилди. Forbesʼга кўра, Гейтснинг ҳозирда бойлиги 101 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Ҳиндистонлик подкастчи Ражу Шамани билан суҳбатда Microsoft асосчиси нима сабабдан бойлигининг катта қисмини фарзандларига қолдиришни истамаслиги ҳақида гапирди.
«Фарзандларим ажойиб болалик ва таълимга эга бўлишди, лекин улар бойлигимнинг 1 фоиздан ҳам кам қисмини олишади, чунки мен бу улар учун яхшилик бўлмайди, деган қарор қелганман. Мен сулолалар яратишни истамайман. Мен улардан Microsoftʼни бошқаришни сўрамаяпман», — дейди Гейтс.
Билл Гейтс ўз бойлигининг катта қисми бошқаларга хизмат қилиши кераклигини маълум қилди. У 2000 йилда собиқ рафиқаси Мелинда билан Gates Foundation жамғармасига асос солган. Бугунги кунда у соғлиқни сақлаш, таълим ва қашшоқликни бартараф этиш билан шуғулланаётган дунёдаги энг йирик хусусий хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланади.
«Болалар сизнинг қўллаб-қувватловингиз ва муҳаббатингизга шубҳа қилмаслиги муҳим. Шунинг учун уларга ёшлигидан ўз фалсафангизни тушунтиришингиз керак: сиз уларга бир хил муносабатда бўласиз, улкан имкониятлар берасиз, аммо пулларнинг катта қисми унга муҳтож бўлганларга йўналтирилади», — дейди миллиардер.
Гейтснинг таъкидлашича, болалар унинг қарорини тушунади ва қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид

09:41 / 04.04.2025
Москва миллиардерлар сони бўйича дунёнинг иккинчи шаҳрига айланди

11:09 / 02.04.2025
Forbes: Россияда долларли миллиардерлар сони рекорд даражага етди

15:06 / 08.03.2025
Россияда миллиардерларнинг бойлиги Трамп келиши билан ортди

20:33 / 26.02.2025