Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурободда машинасини стадионда одамлар устига ҳайдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Nexia ҳайдовчиси футболда жамоаси ютқазгани аламидан атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, машинани одамлар устига ҳайдаб борган. Унга нисбатан безорилик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида Nexia машинасини стадионга бошқариб тушиб, одамлар устига ҳайдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz’га ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. У қамоққа олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчи йигит футболда жамоасининг ютқазгани аламидан машинасида стадионга чиқиб, одамлар устига бостириб борган. У қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраган.
Шу каби ҳолат олдинроқ Сайхунобод туманида ҳам содир бўлганди. Ўшанда футбол майдонида одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчи безориликда айбланиб, 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Унинг машинаси эса жиноят қуроли сифатида топилиб, давлат фойдасига мусодара қилинди. Судда даъвогарлар ундан шикояти йўқлигини билдирган. Бироқ эркакнинг машинаси олд қисми билан икки нафар шахсни туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланган.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
18:04 / 16.05.2025