Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Ислом Исмоилов гуруҳнинг сўнгги турида ҳам ғалабага эришиб, плей-оффга 1-ўрин билан чиқди. Навбатдаги рақиб БАА бўлиши мумкин.

Фото: ЎФА
Осиё кубоги U-17. 3-тур.
Саудия Арабистони U17 – Ўзбекистон U17 – 0:3
Голлар: Жамшидбек Рустамов 57 пеналтидан, 70, Асилбек Алиев 63.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Матари, 49
Саудия Арабистони: Вафи, ал-Фиҳоний, ад-Довсари Матари (Абдуллоҳ, 46), Сўфиёни, Даҳал (ал-Волид, 64), ибн Ҳибаҳ, ал-Дагмаҳ, Асирий, Алфаваз (Таваший, 72), Абу Бакр Саид.
Ўзбекистон: Шокиров, Баҳодирхонов, Муродов, Муҳаммадов (Абдуллаев, 46), Сарсенбаев (Алиев, 46), Ҳабибуллаев, Фазлиддинов, Саидмуродов, Мусахонов (Маҳмуджонов, 72), Абдумўминов (Ҳасанов, 63), Рустамов.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмай қолди. 48-дақиқада мезбон мақомидаги саудияликлар ҳисобни очиши мумкин эди, аммо пеналтидан тепилган тўп дарвоза тўсинига тегди. Бир дақиқадан сўнг Салим Абдуллоҳ Ўзбекистон дарвозасини ишғол этди, аммо офсайд ҳолати сабабли гол бекор қилинди.
Ўзбекистон ҳам 57-дақиқада 11 метрдан зарба бериш имкониятига эга бўлди ва пеналти ишлаган Жамшидбек Рустамов уни аниқ амалга оширди — 1:0.
Орадан кўп ўтмай ҳисобдаги устунлик мустаҳкамланди: Ҳабибуллаев жарима майдони марказига узатган тўпни Асилбек Алиев дарвозага жойлаб қўйди.
70-дақиқада эса биринчи гол муаллифи ўйин масаласини узил-кесил ҳал этди – 3:0.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони аввалги ўйиндаёқ чоракфинал йўлланмасини қўлга киритган ва Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. Эндиликда А гуруҳида Ўзбекистон 9 очко билан 1-ўринни эгаллади. Мезбонлар ҳам 6 очко билан гуруҳдан чиқишди.
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 13 апрел куни чоракфиналда В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. Рақиб 10 апрел кунги Япония – Австралия ва Ветнам – БАА учрашувидан кейин маълум бўлади. Айни вақтда бу гуруҳда Япония биринчи, БАА иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 3–27 ноябр кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳисобланади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар турнирнинг чоракфиналига йўл олади ва мундиал йўлланмасини қўлга киритади.
Мавзуга оид

00:18 / 14.04.2025
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

15:21 / 26.02.2025
Равшан Эрматов: «Осиё кубоги мезбонлиги бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади»

18:25 / 24.02.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказмоқчи

21:17 / 24.04.2024