Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди
Сергелидаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Д.М.га касб касаллиги бўйича тўланиши керак бўлган зарар тўловлари тўланмай келган. Суд ўқитувчи фойдасига Сергели туман ММТБдан 337 млн сўм маблағ ундириш тўғрисида қарор чиқарган.

Фото: E1.ru
Тошкент шаҳар Сергели тумани мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Д.М.га 337 млн сўм ундириб берилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўқитувчи Касаба уюшмалари федерациясига 2024 йил касб касаллигига чалингани ва унга зарар тўловлари тўланмай келаётгани борасида мурожаат қилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар Сергели туман Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЭК) 2024 йил 2 апрелдаги маълумотномасига кўра, унинг касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳи учинчи, касбий меҳнат лаёқати йўқотилгани даражаси 40 фоиз бўлиб, касбий меҳнат лаёқати йўқотилгани даражаси 30.04.2025 йилгача, қайта кўрикдан ўтиш санаси 02.04.2025 йил деб белгиланган (касбий меҳнат лаёқатини йўқотганлиги даражаси ТИЭК томонидан белгиланади ва 1 йил муддатга берилади. Бу муддат 30 апрелда тугаши керак бўлган, бироқ 2 апрелда аҳволи яхшиланганми ёки йўқлигини аниқлаш учун қайта кўрик белгиланган – таҳр.).
Бироқ унга касб касаллиги бўйича тўланиши керак бўлган зарар тўловлари тўланмай келган.
“Мурожаат Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, Д.М.га 2024 йил апрел ойидан (2025 йил январгача) унинг ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдоридаги касб касаллиги туфайли соғлиғига етказилган зиённи қоплаш учун ойлик тўловлар тўланмаган. Бундан ташқари, бу тўловлар 2025 йил январ ойидан нотўғри ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўлаб келинган ҳамда бирйўла тўланадиган бир марталик товон пуллари Сергели туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан амалга оширилмаган”, - дейилади хабарда.
Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт. Қонун талабидан келиб чиқиб, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши 2024 йил 5 декабр куни иш берувчига тегишли кўрсатма киритган. Бироқ иш берувчи кўрсатма талабларини ўз вақтида бажармаган. Шундан сўнг кенгаш мутахассислари томонидан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Сергели туманлараро судига даъво аризаси киритилган.
2025 йил 25 мартдаги суд ҳал қилув қарорига кўра, даъво қисман қаноатлантирилди. Унга кўра даъвогар Д.М.га жавобгар Сергели туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 19 275 204 сўм зарар, 48 188 011 сўм бирйўла тўланадиган нафақа, тўловлар ўз вақтида тўланмагани учун 268 706 187 сўм 13 тийин компенсация, 1 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундириб берилди.
Мавзуга оид

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

11:30 / 12.03.2025