Ўзбекистон | 11:29 / 10.04.2025
7587
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинасига урилган Isuzu ёниб кетди. Қурбонлар бор

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб бораётган Isuzu йўл четида тўхтаб турган юк машинаси ортига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида Isuzu’да ёнғин келиб чиққан ҳамда ундаги икки киши ҳалок бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида икки юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар қилинди.  

Маълум қилинишича, ЙТҲ 8 апрел куни эрта тонгда содир бўлган. Ўша куни соат 5:34 да Янгиҳаёт тумани ҳудудида Isuzu машинаси ЙТҲга учрагани ва ёнғин келиб чиққани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Соат 5:37 да ёнғин қутқарув экипажлари манзилга етиб борган ва ёнғин 5:40 да ўчирилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнаётган машинага ҳеч ким яқинлаша олмаган. Оқибатда ундаги икки киши машина ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлган.

Олдинроқ Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этгани ва 13 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди

Мавзуга оид