Жаҳон | 12:09 / 10.04.2025
1193
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Украинага яна 1 млрд евролик навбатдаги траншни тўлади

Европа Иттифоқининг Украинага тўлаган макромолиявий ёрдами умумий миқдори 5 миллиард еврога етди. Еврокомиссия, шунингдек, Украинага инфратузилмани тиклаш ва модернизация учун ёрдам кўлами кенгайтирилишини эълон қилди.

Фото: European Union 2025

Еврокомиссия Украинага макромолиявий ёрдам (MFA) доирасида яна 1 миллиард евролик транш тўлади. Ушбу тўловни ҳисобга олган ҳолда Европанинг Украинага макромолиявий ёрдами умумий ҳажми 5 миллиард еврога етди, деб хабар қилди Брюсселдаги идора 9 апрел, чоршанба куни.

«Бу Украинага фронтда ва тикланиш чораларини, жумладан, энергетика, сув ва транспорт тизимлари каби муҳим инфратузилмани таъмирлашда ёрдам беради», дея маълум қилинди Брюсселда. ТИВнинг қолган маблағлари Европа комиссияси томонидан Украина эҳтиёжларига мувофиқ тақдим этилади, бу ҳақда Европа Иттифоқи етакчилари март ойида бўлиб ўтган саммитда эълон қилган эди.

Бундан ташқари, ЕИ Украина инфратузилмасини тиклаш ва модернизация қилишда қўллаб-қувватлаш кенгайтирилганини эълон қилди. Европа-Украина ассоциацияси кенгаши йиғилишида томонлар Украинада сув таъминоти, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ва бошқа инфратузилмани тиклаш учун Европа инвестиция банки кредитлари бўйича келишувларни имзолади. Еврокомиссия маълумотларига кўра, бу кредитлар жами 300 миллион еврони ташкил этади.

Бундан ташқари, Украинанинг Европа Иттифоқи космик дастурининг бир қанча секторларида, жумладан Coperrnicus Ерни кузатиш дастурида иштирок этиши тўғрисида келишув имзоланди. «Биз Украинага ҳар қачонгидан ҳам содиқмиз. Биз мамлакатни мустаҳкамлаш ва Украина шартларига кўра адолатли ва мустаҳкам тинчликни қўллаб-қувватлаш учун ишламоқдамиз. Бугунги тўловлар ва келишувлар ҳам умумий келажагимизга сармоядир», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен .

Мавзуга оид