АҚШ Конгрессига Россия нефтини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
Америка сенаторлари санкцияларга дучор бўлган Россия «хуфиёна флот»и устидан назоратни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этди.

Фото: thebarentsobserver.com
Финландиянинг CREA таҳлил маркази маълумотларига кўра, бундай флот айни дамда Россиядан экспорт қилинаётган нефтнинг учдан икки қисмини ташийди.
Reuters агентлиги танишган қонун лойиҳаси матнига кўра, АҚШ ҳукумати Молия вазирлиги «қора рўйхат»га киритган танкерлардаги нефтини мусодара қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ҳолатда мусодара қилинган нефт сотилади ва тушган маблағ АҚШ давлат қарзини қоплашга йўналтирилади.
Санкцияларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида лойиҳа муаллифлари Молия вазирлиги қошида 150 млн долларлик бюджетга эга бўлган Russian Sanctions Enforcement Fund жамғармасини ташкил этишни таклиф этмоқда.
Республикачи сенатор Жони Эрнстнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси жосуслик маълумотлари алмашинувини кенгайтиради ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ноқонуний нефт савдоси тармоқларига қарши курашиш учун инструментлар тақдим этади.
«Ушбу қонун лойиҳаси Москва томонидан АҚШ қонунларини заифлаштиришга қаратилган ёвуз уринишларни бартараф этибгина қолмай, мамлакатимиз учун мусодара қилинган активлардан фойдаланиш имконини ҳам яратади», — деди Эрнст.
2024 йил январ ойи охирида АҚШ санкциялари доирасида турли чекловлар, жумладан, G7 мамлакатлари жорий қилган беррелига 60 долларлик нарх чегарасини четлаб ўтган ҳолда Россия нефтини ташиётган 200 та танкер бўлган.
Жо Байден маъмурияти томонидан унинг президентлик муддати якунланишидан олдин жорий этилган энг йирик санкция тўпламида бир зумда 180 та кема «қора рўйхат»га киритилган. S&P Global маълумотларига кўра, улар Россиянинг денгиз орқали нефть экспортининг ярмини (кунига тахминан 1,5 млн баррел) амалга оширган.
Шу танкерлардан бири — Панама байроғи остида ҳаракатланган Eventin март ойи охирида Германиянинг денгиз хизматлари томонидан назоратга олинган. Бортдаги 100 минг тонна атрофидаги нефть юки мусодара қилинган.
Мавзуга оид

22:17 / 10.04.2025
Қора денгиз соҳилларидан 100 дан ортиқ ўлик делфин топилди

19:18 / 09.04.2025
Трампнинг ҳаракатлари нефт нархини 2021 йил февралдан буён энг паст даражага туширди — Reuters

08:12 / 08.04.2025
Россия нефти нархи РФ бюджети ҳисоб-китобларидан 25 фоизга пастлади

08:00 / 07.04.2025