Ўзбекистон | 12:26 / 11.04.2025
1286
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда қум-шағални ноқонуний қазиш оқибатида 4,5 млрд сўмлик зарар етказилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўтказилган рейд давомида Оқсоқ ота сойи қирғоғида MAN юк машинаси эгалари экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмасини махсус рухсатномасиз қазиб олаётгани аниқланди. 

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабар беришича, натижада қонунлар талаблари бузилган ҳамда табиатга 4 млрд 504 млн 378 минг 636 сўм миқдорида зарар етказилган

Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙПХ ходими ёрдамида 1 дона юк машинаси вақтинчалик сақлаб туриш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Тўпланган ҳужжатлар эса Бўстонлиқ туман прокуратурасига юборилди.

Мавзуга оид