Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”
Қамчиқ довонидаги ЙПХ масканида текширилган машинада тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 360 та iPhone 16 Pro Max телефонлари аниқланган. Уларнинг бозор қиймати 430 минг доллардан ошади.

2025 йил 11 апрел куни соат 05:30 ларда «Наманган« ЙПХ масканида ЙҲХХ «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан «Водий-Тошкент« йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги Lacetti тўхтатилиб текширилди. ЙҲХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, текширувда транспорт воситасининг салони ва юкхонасида жами 360 та iPhone 16 Pro Max телефон қурилмалари олиб кетилаётгани, ушбу қурилмаларга оид тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
«Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурилмалар ҳамда фуқаро А.М. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти Поп тумани бўлими ходимларига суриштирув ишларини давом эттириш учун топширилди», дейилади ЙҲХХ хабарида.
Маълумот учун, айни кунларда iPhone 16 Pro Max телефонларининг энг арзон комплектацияси 1200 доллардан бошланади. ЙҲХХ ходимлари қўлга олган қурилмаларнинг умумий бозор нархи 430 минг доллардан ошади.
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

10:14 / 02.05.2025
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади

00:24 / 29.04.2025
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

22:40 / 28.04.2025