Тариф урушларида ғолиблар бўлмайди – Си Жинпинг
Хитой АҚШ товарларига божларни 125 фоизга оширди. Си Жинпинг мамлакатларнинг тариф «рақобати» ҳақида фикр билдирди.

Фото: REUTERS
Тариф урушларида ғолиб бўлиши мумкин эмас. Бутун дунёга қарши чиқишга уриниш фақат ўз-ўзини изоляцияга олиб келади, деди Хитой раҳбари Си Жинпинг. Бу масала Пекинда Испания бош вазири Педро Санчес билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди, деб хабар берди CCTV давлат телекомпаниясига таяниб МИР24.
Си Жинпинг сўзларига кўра, ўтган 70 йил давомида «Хитой ҳеч қачон бировнинг шафқатига таянмаган ва ортиқча босимдан қўрқмаган». Мамлакат ўз тараққиётида мустақилликка, меҳнаткашликка таянди.
Хитой ва Европа Иттифоқи нафақат ўз манфаатларини, балки бутун халқаро қоидаларни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатларнинг бир томонлама таҳдидларига қарши туриш учун биргаликда ишлаши керак, деди Си.
«Тариф урушларида ғолиблар бўлмайди, бутун дунёга қарши чиқиш ўзингизни изоляция қилиш демакдир», деди Хитой раҳбари.
2025 йил 2 апрелида АҚШ президенти Доналд Трамп барча мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга ўзаро божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинчалик, фармоннинг кучга кириш муддати 90 кунга кечиктирилди. Аммо бу Хитойга тааллуқли эмас эди, оқибатда Хитой товарларига бож миқдори 145 фоизга етди.
Хитой, ўз навбатида, АҚШ товарларига бож тўловларини 125 фоизга оширди. Ушбу чора 12 апрелдан кучга киради.
Мавзуга оид

17:24
Америкада яккаҳукмронлик: демократлар шунчалик заифми?

17:17
Трамп йил давомида 1 млн мигрантни АҚШдан депоратация қилишни режалаштирмоқда — WP

14:00
WSJ: Эрон АҚШ билан музокараларда ядровий дастурини чеклаш эвазига санкциялар юмшатилишини талаб қилди

23:51 / 12.04.2025