“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди
“Навоийуран” давлат корхонаси халқаро “Sustainable Fitch” рейтинг агентлиги томонидан ESG рейтинги “3” даражасида, 55 балл кўрсаткич билан баҳоланганини мамнуният билан маълум қилади. Ушбу баҳо корхонанинг масъулиятли бошқарув, барқарор ривожланиш ва очиқликка содиқлигини тасдиқлайди.

Фото: Навоийуран
“Sustainable Fitch” рейтинг агентлиги ўз ҳисоботида “Навоийуран” ДКнинг барқарорлик стратегиясини босқичма-босқич жорий этаётгани, миллий ва халқаро меъёрларга қатъий амал қилаётганини ижобий баҳолади.
Корхонанинг экологик сиёсати, асосий кўрсаткичларнинг ошкора эълон қилиниши ҳамда охирги йилларда экологик ҳодисаларнинг қайд этилмагани ва Радиоактив чиқиндиларни бошқариш Ўзбекистон Республикасининг “Радиацион хавфсизлик тўғрисида”ги қонунига тўлиқ мос равишда амалга оширилиши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.
Ижтимоий йўналишда эса “Навоийуран” ДКнинг ички сиёсатлари, очиқлик даражаси ва сўнгги йилларда ижтимоий ҳодисалар қайд этилмаганлиги юқори баҳога сазовор бўлди. Бу эса корхона ходимлари учун хавфсиз ва тенг ҳуқуқли меҳнат шароитларини яратишга бўлган эътиборини кўрсатади.
Корпоратив бошқарувда компания миллий ва халқаро амалиётларга амал қилиши, Кузатув кенгаши раисининг ва Бош директор ваколатлари ажратилгани корхона бошқарувида мувозанат ва масъулиятни таъминлашда ижобий омил сифатида қаралди.
Мазкур ESG рейтинг, Янги Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида “Навоийуран” давлат корхонаси ҳам салмоқли ҳисса қўшаётган ишончли ва барқарор компаниялар сафидан ўрин эгаллаётганини белгилаб беради.
“Навоийуран” давлат корхонаси PR хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

19:13 / 15.01.2025
2024 йилда “Навоийуран” Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар топ-3 талигига кирди

17:00 / 23.11.2024
"Навоийуран" давлат корхонаси халқаро кредит рейтингига эга бўлди

19:00 / 30.07.2024
“Навоийуран” ДКнинг IFRS молиявий ҳисоботларига “Катта тўртлик” аудиторлари ижобий хулоса берди

19:00 / 10.07.2024