Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
АҚШ раҳбарига яқин бўлган иқтисодий маслаҳатчилар ишдан кетиши айтилмоқда.

Фото: Bild
АҚШ президенти Доналд Трампнинг тарифлар уруши бутун дунё бўйлаб молиявий бозорларда парокандаликни юзага келтирди. Энди Оқ уй раҳбари тарифларни жорий этилиши оқибатлари туфайли маслаҳатчиларидан ҳафсаласи пир бўлди, деб ёзди Bild.
Қайд қилинишича, савдо масалалари бўйича маслаҳатчи Питер Наварро лавозимидан кетади. Яқинда Илон Маск уни «бир қоп ғиштдан ҳам аҳмоқроқ тўнка» деб атаган эди.
Шунингдек, АҚШ Савдо вазири Ҳовард Лютник «курсиси ҳам қимирлаб қолган». Politico нашрига кўра, Лютник протекционистик божхона сиёсатининг меъмори ҳисобланади.
Таъкидланишича, Молия вазири Скотт Бессент биринчи планга чиқади, у ўта мувозанатли амалдор сифатида танилган.
Бу ўзгаришлар Трампнинг тарифлар урушида нимадир нотўғри бўлганини, яъни режа бўйича эмаслигини кўрсатмоқда.
Шу ҳафтанинг ўрталарида АҚШ давлат облигациялари бозорлари қулади, оқибатда молиявий фалокат юз беришига бир баҳя қолди. Трамп 75 давлатдан импорт қилинадиган товарларга жорий қилинган божларни кейинга қолдиришга мажбур бўлди.
Бугунги кунда ягона шиддатли савдо жанги Хитой билан бўлмоқда, унинг товарларига 145 фоизлик бож жорий қилинган.
Хитой ўз навбатида, Америка импорти учун тарифларни 125 фоизга оширди. Бундан ташқари, Хитой Трампнинг тарифлари глобал гуманитар инқирозни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид

23:01 / 16.04.2025
Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди

21:18 / 16.04.2025
Трамп ўзини танқид қилган Байденга жавоб қайтарди

19:10 / 16.04.2025
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда

18:36 / 16.04.2025