Украина Россия ҳужумини кутиб, кучларини Сумига ўтказмоқда
Украина қўмондонлиги Россия қуролли кучларининг Суми ва Харкив вилоятлари чегарадош ҳудудларида ҳужумлари кучайишини кутмоқда ва Черниҳив вилояти томон олдинга силжиш бўйича уринишларни истисно этмайди, дея хабар беради "РБК-Украина" манбалари.

Фото: Roman Pilipey/AFP/Getty Images
Украина қуролли кучлари баҳор охири — ёз бошида Россиянинг фронтнинг аксарият ҳудудларида ҳужуми кучайишига тайёрланмоқда. Бу ҳақда 11 апрел, жума куни Украина ҳарбий-сиёсий доираларидаги манбаларга таяниб, "РБК-Украина" хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, Украина қуролли кучлари қўмондонлиги кутганидек, эҳтимолий ҳужумнинг асосий ҳудудлари Суми ва Харкив вилоятларининг чегара ҳудудлари бўлади. Россия қўшинларининг Черниҳив вилояти томон ҳаракат қилишга уринишларини инкор этиб бўлмайди, гарчи бу сценарий «ноқулай географик шароитлар» туфайли мумкин эмас деб ҳисобланяпти.
Манбаларга кўра, Россия қуролли кучлари бир неча ҳафтадан бери Суми вилоятида ҳужум амалиётларини ўтказиб, Украина қўшинларини Курск вилояти чегара ҳудудларидан сиқиб чиқаришга ва буфер деб аталадиган ҳудудни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Русларнинг бевосита нишони Суми вилоятидаги Локня қишлоғи экани айтилади. Шу боис Украина қўшинлари бу ҳудудда фаол равишда ўз позицияларини мустаҳкамламоқда ва у ерга қўшимча кучлар юбормоқда.
Бироқ, манбаларга кўра, Украина қуролли кучлари «руслар томонидан турли хил ҳаракатлар вариантларига тайёрланаётгани» ҳисобга олинса, Суми шаҳрини қамал қилиш эҳтимоли паст.
Мавзуга оид

22:54 / 12.04.2025
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди

18:34 / 12.04.2025
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

13:58 / 12.04.2025
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди

12:56 / 12.04.2025