Европа Трампни Украинага хавфсизлик кафолати беришга кўндириш режасини тайёрламоқда — Bloomberg
Яқин ҳафталарда Европа давлатлари АҚШ президенти Доналд Трампга Украина ҳудудида ҳарбий кучларни жойлаштириш бўйича кенг қамровли режани тақдим этишни режалаштирмоқда.

Фото: Credit: Omar Havana / The Telegraph
Bloomberg нашрининг ёзишича, иттифоқчилар ушбу режа орқали Америка раҳбарини Украинага хавфсизлик кафолати беришга ишонтиришга умид қилмоқда.
Британия мудофаа вазири Жон Ҳили ва унинг франциялик ҳамкасби Себастьян Лекорнюнинг жума куни маълум қилишича, кейинги икки ҳафтада ҳарбий раҳбарлар Европа бошчилигидаги «кўнгиллилар коалицияси» Украина ҳаво фазоси, соҳил ҳудудлари ва қуруқликда хавфсизликни қандай таъминлаши, шунингдек мамлакат қуролли кучларини қайта тиклаш бўйича ҳаракат режасини ишлаб чиқади.
Буюк Британия мудофаа вазири арафасида баёнот бериб, 200 нафар ҳарбий мутахассислар томонидан «яхши тайёрланган» режа ишлаб чиқилганини, унда Европа кучларининг қандай ишлаши ҳамда Украина армияси қандай қилиб «энг кучли тўсувчи куч»га айланиши мумкинлиги ҳақида аниқ таклифлар борлигини айтди.
Бу орада Европа иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича раҳбари Кая Каллас The Telegraph нашрига билдиришича, «кўнгиллилар коалицияси» доирасидаги сўнгги музокаралар Украинада қандай тинчликпарвар миссия амалга оширилишига оид аниқ ечим тақдим этмаган.
Унинг таъкидлашича, турли мамлакатлар ушбу масалада турлича қарашларга эга ва музокаралар давом этмоқда.
Мавзуга оид

17:24
Америкада яккаҳукмронлик: демократлар шунчалик заифми?

23:51 / 12.04.2025
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ

08:01 / 12.04.2025
«Рамштайн»: Украина 21 млрд евролик ҳарбий ёрдам олади

20:19 / 11.04.2025