Зеленский россиялик тарғиботчиларга қарши санкциялар жорий қилди
Украина президенти 130 жисмоний ва 18 юридик шахсга нисбатан санкциялар тўғрисидаги фармонларни имзолади. Бу чекловлар тарғиботчиларга босимни кучайтириш ва Россия Федерациясининг «соядаги флоти» фаолиятини блоклашга қаратилган», деди Зеленский.

Фото: REUTERS
Украина президенти Володимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг россияпараст арбоблар ва журналистларга қарши санкциялар ҳақидаги қарорини кучга киритди. Тегишли фармон 11 апрел, жума куни Украина давлати раҳбари сайтида эълон қилинди.
Фармонга кўра, санкция рўйхатига 18 та оммавий ахборот воситаси ва 71 нафар жисмоний шахс – ҳам россиялик, ҳам украиналиклар киритилган. Улар орасида «Россия 1» телеканали мухбири Александр Сладков, журналист Арина Шарапова ва Quest Pistols, «Грибы» гуруҳлари, қўшиқчи Луна билан ишлаган мусиқий продюсер Юрий Бардаш бор.
Украина президентининг сайтида эълон қилинган яна бир фармонда Россия «соядаги флоти» ва унинг фаолиятига алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар жорий этилган. Чекловлар 59 кишига, жумладан, Россия Федерацияси ва Хитой фуқароларига тегишли.
Санкциялар, хусусан, Украина юрисдикциясидаги активларни музлатиш, капитални экспорт қилишни тақиқлаш ва агар мавжуд бўлса, давлат мукофотларидан маҳрум этишни ўз ичига олади.
«Янги санкциялар қадамлари. Биз уруш тарғиботчиларига ва Россияни оқлаётганларга босимни кучайтирмоқдамиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда Россия «соядаги флоти» фаолиятига тўсқинлик қилмоқдамиз. Тегишли фармонлар аллақачон сайтда», — деб ёзди Зеленский Telegram-каналида. Унинг қўшимча қилишича, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг мансабдор шахсларга нисбатан санкциялар бўйича яна бир қарори тайёрланмоқда, у яқин келажакда эълон қилинади.
Мавзуга оид

13:55 / 11.04.2025
2024 йилда Россияга санкция остидаги товарларни олиб кириш кескин камайди

09:43 / 11.04.2025
Зеленский Россияга қарши «кучли санкциялар пакетлари»ни анонс қилди

08:31 / 10.04.2025
Зеленский: Украина АҚШдан 50 млрд долларлик қурол сотиб олмоқчи

00:52 / 10.04.2025