Спорт | 11:50 / 13.04.2025
1600
2 дақиқада ўқилади

Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилди

ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичи очиқ деб эълон қилинди. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар “5 tashabbus.uz” платформасида пойтахт бўйича 460 мингдан ортиқ ёшлар бўлиб, уларнинг 50 минг нафарга яқини мусобақаларда қатнашиш истагини билдирган.

12 апрел куни “Hilton” меҳмонхонасида ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш олдидан брифинг ташкил этилди. Унда Спорт вазирлиги, Футбол академияси мураббийлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Дастлаб, мусобақа шартлари тушунтирилиб, интизомга қатъий риоя этиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, тадбир давомида энг кўп сўралаётган ҳакамлар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берилди. Қайд этилишича, ушбу мусобақаларни ЎФА қошидаги ҳакамлар қўмитаси вакиллари бошқариб боради. Асосий ўйинларга ФИФА ҳакамлари ҳам жалб этилиши мумкин.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мутахасисси Шерзод Ражабовнинг айтишича, бу мусобақа ҳаваскорлар учун бўлса-да, мусобақа якунида айрим футболчилар профессионал футбол клублари билан шартнома имзолаган. Шу сабабми “5 tashabbus.uz” платформасига келиб тушаётган аризалар сони ортмоқда. Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фаррух Абдураимовнинг айтишича, платформада пойтахт бўйича 460 мингдан ортиқ ёшлар бўлиб, шундан 50 минг нафари мусобақаларда қатнашиш истагини билдирган. 

Шундай қилиб, ДХХ кубогининг туман, шаҳар босқичи учун саралаш ўйинлари апрел-май ойларида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, беллашувнинг ўтган мавсумида Тошкент шаҳри бўйича 110 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинган, шундан 15 минг нафари иштирокчилар бўлган.

Мавзуга оид