Жамият | 11:45 / 14.04.2025
9988
1 дақиқада ўқилади

ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди

Қашқадарёда ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантириб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатди.

Фото: ФВВ

Кеча, 13 апрел куни соат 09:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга Қарши шаҳар «Мағзон» МФЙ Зиёлилар кўчасида жойлашган уйлар бирининг ички қисмига илон кириб олгани ва уй эгалари яшаш уйига кира олмаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мурожаат бўйича шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Қутқарувчилар томонидан фуқаронинг яшаш уйига кириб олган 1 метрга яқин бўлган илон ушланиб, табиатга қўйиб юборилган.

Мавзуга оид