Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
Сешанба куни ҳаво +37 даражагача исийди. Чоршанбадан эса аксарият ҳудудларда момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Ҳарорат аста-секин пасайиб, +16…+21 даража бўлади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат аста-секин пасайиб, ёмғир ёғади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Душанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Сешанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +24…+29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +32…+37 даражагача бўлади.
Чоршанбада республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Пайшанба ва жума кунлари республиканинг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, республика ҳудудининг катта қисмида 16 апрелда +20…+25 даража, 17 апрелда +18…+23, 18 апрелда +16…+21 даража бўлади.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 17–18 апрел кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
14–18 апрел кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанбанинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +25…+28 даража бўлади. 16 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +23…+25 даража бўлади.
17–18 апрел кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин +17…+20 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 12–15 метр/сониягача кучаяди.
Мавзуга оид

18:30 / 13.04.2025
14 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

21:09 / 12.04.2025
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

21:37 / 11.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

11:27 / 11.04.2025