Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиядаги ёлғон иш таклифларидан огоҳлантирди.
Сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда.
Ушбу шахслар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ватандошларни оғир аҳволга солмоқда.
Агар ноқонуний меҳнат фаолияти бошланса ёки фирибгарлар томонидан алданилса, қуйидаги муаммоларга дуч келиш мумкин:
- иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги;
- иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши;
- иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат;
- Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар;
- Туркияга келгандан сўнг, аэропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пул ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бўлиши.
Юқоридаги ҳолатларда ватандошлар ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмагани сабабли фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади.
Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома — иш рухсатномасига (Çаlışma İzni) эга бўлишлари шарт.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025