Жаҳон | 20:41 / 14.04.2025
2584
2 дақиқада ўқилади

Tesla Cybertruck савдоси пасайиб кетди, компания муаммоларга дуч келмоқда

Энди компания ишлаб чиқариш қувватларини пасайтиради.

Фото: Tesla

Tesla Cybertruck автомобили Қўшма Штатларда энг кўп сотилган электр пикап мақомига эга бўлишига қарамай, жиддий қийинчиликларга дуч келди. 2024 йилда тахминан 39 мингта сотилди, ваҳоланки, Илон Маск 250 мингта сотилишини кутган эди. Энди компания ишлаб чиқариш қувватларини пасайтиради.

Ўзининг бурчакли дизайни ва зангламайдиган пўлатдан ясалган корпуси билан ажралиб турадиган Cybertruck ҳақиқий янгилик бўлди, аммо кутилмаларни оқламади.

New Atlas хабарига кўра, 2025 йил январь-февраль ойларида АҚШда сотувлар 32,5 фоизга қисқариб, атиги 2619 донани ташкил қилди. Талабнинг пасайиши Tesla компаниясининг умумий муаммоларига тўғри келди: Model 3 автомобилини етказиб бериш 17,5 фоизга қисқарди ва компания биринчи чоракда жами 336 681 дона автомобиль сотди - бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кам.

Муаммолар кўплаб салбий изоҳлар билан мураккаблашади, 46 мингдан ортиқ Cybertruck корпусдаги деталлар узилиб тушгани сабабли мижозлар эътирозларига дуч келган.

Шу билан бирга, ишлатилган автомобиллар нархи 55 фоизга тушиб кетди, Tesla эса trade-in дастури бўйича уларни қайтариб олмаяпти. Бу ҳам мижозларни ғазаблантирмоқда.

Бундан ташқари, компанияга қарши норозиликлар ва Маскнинг имижига оид баҳслар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Мавзуга оид