Шавкат Мирзиёев Андижонга борди
Президент вилоятга ташрифини Андижон халқаро аэропортини модернизациялаш ишларининг бориши билан танишишдан бошлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 апрел куни Андижон вилоятига келди.
«Ҳудуддаги ўзгаришлар “ҳаво дарвозаси”даноқ кўзга ташланади. Мамлакатимизда транспорт тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида Андижон халқаро аэропорти ҳам модернизaция қилинмоқда.
Ташриф чоғида давлат раҳбарига шу ҳақда ахборот берилди.
Бу аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.
Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3 минг 300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди. Дренаж тизими янгиланиб, ер ости суви қочирилди. Шунингдек, бу ерда иккинчи юриш йўлаги қурилиши давом эттирилиб, IKAО CАТ-II тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.
Энди, иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Умуман, мамлакатимизда аэропортларни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилларда Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон ва Зомин аэропортлари янгиланди. Яна бир қатор вилоятларда модернизация жараёнлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

19:42 / 15.04.2025
Андижонда Бобур шаҳри пайдо бўлади

17:56 / 15.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркаси билан танишди

19:57 / 14.04.2025
Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади

18:09 / 14.04.2025