Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқларда ЙПХнинг икки ходими ва Cobalt ҳайдовчиси ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалди.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган Cobalt ҳайдовчиси қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда ЙПХнинг икки ходими ва Cobalt ҳайдовчиси ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалганди. Видеода ҳайдовчи ходимни мушт билан урганини ҳам кўриш мумкин.
Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори Шаҳзод Назаровнинг маълум қилишича, белгиланган ҳудудда хизмат олиб бораётганида Cobalt автомобили тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгиси ўрнатилган жойда қолдириб кетилганига гувоҳ бўлган. Кўп ўтмай ҳайдовчининг ўзи келган машинага орқа эшикдан кириб олган, ходим ундан ҳужжатларини сўраганида эса унинг қонуний талабларига бўйсунмасдан автомобилини ҳайдаб кетишга уринган.
Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимларига бўйсунмай, қочишга урингани, уни автомобилдан тушириб олишгани учун жаҳли чиқиб жанжаллашиб кетганини тан олган ва қилмишидан пушаймонлигини айтиб, кечирим сўраган.
Автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:32 / 13.04.2025
Тошкентда рақамсиз Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди

18:20 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

16:55 / 06.04.2025