Reuters: Россия фронтда фойдаланаётган ўқ-дориларнинг ярмини КХДР етказиб бермоқда
Британиянинг Open Source Centre таҳлилчиларига кўра, охирги 20 ой давомида Шимолий Корея Россияга 4-6 млн снаряд юборган.

Фото: РИА Новости
Россия армияси учун КХДРнинг ҳарбий ёрдамида муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда Reutersʼнинг Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий муносабатларга оид катта материалида сўз боради.
Агентлик журналистлари Британиянинг Open Source Centre таҳлилчилари билан бирга, сунъий йўлдошлар орқали сўнгги 20 ой давомида КХДРдан Россияга етказилган 64 та йирик денгиз етказмаларини кузатди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу вақт давомида 4-6 миллион снаряд ташилган.
Open Source Centre таҳлилчиларининг ҳисоблашича, охирги ойларда россиялик ҳарбийлар томонидан фойдаланилаётган ўқ-дориларнинг қарийб 50 фоизи КХДРдан олиб келинган.
Украина Разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ҳам Reuters билан суҳбатда шу каби рақамларни тасдиқлаган. Исмини ошкор этишни истамаган украиналик ҳарбий эксперт эса Шимолий Кореянинг бу борадаги ҳиссаси 70 фоизга етиши мумкинлигини маълум қилган.
Шу билан бирга, Ғарб амалдорларига кўра, Россиянинг ўзи 2024 йилда атига 2-2,3 миллион снаряд ишлаб чиқарган.
Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида 2023 йилда маълум бўлганди — ўша вақтдан бошлаб Шимолий Корея илк снарядларни етказиб беришни бошлаган. 2024 йил ёзда мамлакатлар кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади. Шимолий Корея ўқ-дорилардан ташқари фронтга бир неча минг ҳарбий хизматчисини ҳам юборган.
Мавзуга оид

21:42 / 15.04.2025
Россия тинчликка эришиш учун Украинадан аннексия қилинган ҳудудларни сўради

19:45 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов

19:39 / 15.04.2025
Россияда «Кўк кит» ўйини асосчиси 9 йилга қамалди

16:29 / 15.04.2025