Жаҳон | 18:36 / 16.04.2025
2410
2 дақиқада ўқилади

Трамп кўплаб мамлакатларни Хитой иқтисодиётини изоляция қилишга кўндирмоқчи – ОАВ

Бунинг эвазига божларни камайтиришга ваъда берилгани айтилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ўзининг 70 дан ортиқ савдо ҳамкорларини Хитой иқтисодиётини изоляция қилишга кўндирмоқчи. Бунинг эвазига АҚШ импорт божларини камайтиришга ваъда бермоқда, деб ёзди The Wall Street Journal (WSJ).

Музокаралар чоғида АҚШ расмийлари бошқа мамлакатларни Хитойни ўз ҳудуди орқали юк ташишини тақиқлашга, хитойлик компанияларни ўз ҳудудида жойлаштириш имкониятидан маҳрум қилишга ва Хитойдан арзон маҳсулотларни сотиб олишни тўхтатишга ишонтиришга умид қилмоқда. Оқ уй қўймоқчи бўлган аниқ талаблар мамлакат ва унинг Хитой билан савдодаги иштироки даражасига қараб фарқ қилади.

Газета манбаларига кўра, бу фикр бошқа давлатлар вакиллари билан дастлабки музокараларда айтиб ўтилган. Яқинда Fox News телеканалига берган интервьюсида Трампнинг ўзи бошқа мамлакатларни АҚШ ва Хитой ўртасида танлов қилишга мажбурламоқчи эканлигига шама қилган эди, деб қайд этди WSJ.

АҚШ савдо ҳамкорларини Хитойни изоляция қилишга ундаш ғояси Молия вазири Скотт Бессентдан чиққан. У буни апрель ойининг бошида Трампга айтган.

Ушбу чора Трамп Хитойга қарши эълон қилган савдо урушининг бир қисмидир. АҚШ Хитой товарларига божларни босқичма-босқич ошириб, жами 145 фоизга етказди - бунга жавобан Хитойнинг Америка товарларига божлари энди 125 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид