Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
Башар Асад тарафдорлари томонидан тайёрланган «фитна»нинг олди олингани ҳақида хабар берилди.
Сурия махсус хизматлари мамлакатда собиқ Сурия армияси зобитлари томонидан тайёрланаётган давлат тўнтаришининг олдини олди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.
«Биз ағдарилган режим зобитлари томонидан тайёрланаётган, энди ўтмишда қолган давлат тўнтариши режаларини барбод қилдик. Бу қуролли кучларимиз ва халқимиз саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошди», деди Сурия ички ишлар вазири Анас Хаттоб.
У давлат тўнтариши қачон режалаштирилганига аниқлик киритмаган.
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сўзларига кўра, «фитна» олди олинганидан сўнг, расмийлар бошқа хавфсизлик хизматлари билан мувофиқлаштиришни кучайтириш орқали жиноятчиларни таъқиб қилиш учун масъул департамент ташкил этишга қарор қилган. Хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилгани таъкидланган.
Март ойида Сурия Мудофаа вазирлиги Башар Асад тарафдорлари томонидан юзага келтирилиши мумкин бўлган таҳдидни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилишини эълон қилган эди.
Бу исломий гуруҳлар томонидан ағдарилган Башар Асад мансуб бўлган ҳукумат кучлари ва алавийлар ўртасида мамлакатнинг қирғоқбўйи минтақаларида рўй берган тўқнашувлардан кўп ўтмай содир бўлди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
21:12 / 23.05.2025
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди
15:40 / 22.05.2025