Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган
Украина Россияга қарши урушда ўз қуролларининг 40 фоиздан ортиғидан фойдаланяпти, деди Володимир Зеленский. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳозирданоқ мингдан ортиқ турдаги қуроллар ишлаб чиқарилмоқда.
Украина Россияга қарши мудофаа урушида ўз қуролларининг 40 фоизидан кўпроғини ишлатяпти. Бу ҳақда Украина етакчиси Володимир Зеленский 16 апрел, чоршанба куни маълум қилди. «Мудофаа саноатимиз аллақачон мингдан ортиқ турдаги қуролларни ишлаб чиқармоқда: артиллерия снарядларидан тортиб ракеталар, узоқ масофага учувчи қуроллар ва дронларгача», — деди Зеленский Киевда мудофаа саноати вакилларига.
Украина президенти Украина мудофаа саноати соҳасида хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳалар сони ортиб бораётганини таъкидлади. «Ва тенденция ўзгармади: Украина ўз хавфсизлигини таъминлаш учун — мустақил равишда ва шериклар билан биргаликда кўпроқ ҳаракат қилади», деди Зеленский.
Украина ҳарбий-саноат мажмуасининг ютуқлари қаторига турли турдаги ҳужумкор учувчисиз учиш қурилмаларни жадал модернизация қилиш ва артиллерия тизимларини ишлаб чиқариш киради, дея қайд этади dpa агентлиги.
Ўтган йилнинг июл ойида Зеленский мамлакатнинг узоқ масофали ракеталарни яратиш ва ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлари ҳақида маълум қилганди. «Бизнинг ракета дастуримиз яхши динамикага эга ва бу қийин вазифа бўлса-да, биз фақат шериклар етказиб бераётган ракеталарга таяниб қолмасдан, аста-секин ракеталаримиздан фойдаланиш имкониятига яқинлашяпмиз», — деди Украина раҳбари.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025