Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўтган 80 йил ичида Орол денгизи 1 миллиард тоннадан ортиқ сувни йўқотгани маълум бўлди.

Фото: Advantour
1960-йиллардан бери қуриб бораётган Орол денгизи туби ер мантиясининг шишиши туфайли кўтарилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Nature Geoscience нашрида эълон қилинган тадқиқотда айтилади.
Қайд қилинишича, ўтган 80 йил ичида Орол денгизи 1 миллиард тоннадан ортиқ сувни йўқотган (бу Мисрдаги бир юз эллик Хеопс пирамидаси оғирлигига тенг) ва бу худди пружина каби ер қобиғининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда.
2016 ва 2020 йиллар оралиғида ўтказилган сунъий йўлдош ўлчовлари йилига ўртача 7 мм га ўсадиган 500 км радиусли дўнгликни аниқлади.
Бу сувнинг йўқолган оғирлигини қоплаш учун Ер мантиясининг кўтарилиши туфайли содир бўлади. Қуриган денгиз тубининг кўтарилиши ўнлаб йиллар давом этмоқда.
Орол денгизи бир пайтлар Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган дунёдаги тўртинчи энг катта кўл эди. У асосан икки дарё - Амударё ва Сирдарёдан сув олган. 1960-йилларда пахта майдонлари ва чўлларни суғориш учун Амударё ва Сирдарёдан сувни буриш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширила бошланди. Бу Орол денгизига сув оқимини кескин камайтирди.
Эски ва оқаётган каналлар, буғланиш ва норационал фойдаланиш оқибатида денгиз сувининг катта йўқотишлари содир бўлди.
2000-йилларга келиб, денгиз деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди: сув сатҳи пасайди, шўрланиш кўпайди, экотизим бузилди. Денгизнинг йўқ бўлиб кетиши қурғоқчилик, чанг бўронлари ва ҳаддан ташқари ҳароратни келтириб чиқарди. Ҳаво чанг, тузлар ва пестицидлар билан тўлиб, астма, саратон ва сил каби касалликларнинг кўпайишига олиб келди. Ерлар деҳқончилик учун яроқсиз ҳолга келиб қолди.
2005 йилда Қозоғистоннинг «Кўк-Орол» лойиҳаси денгизнинг шимолий қисмини (Кичик Орол денгизи) қисман тиклаш имконини берди.
Мавзуга оид

19:45 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов

16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди

17:19 / 11.04.2025
Қўшниларимиз қийналса, бир четда қараб турмаймиз - Тўқаев

16:51 / 11.04.2025