Ўзбекистон | 15:59
1252
2 дақиқада ўқилади

Фуқаролик кодексига факторинг тўғрисидаги қоидалар киритилди

Фуқаролик кодексига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) тўғрисидаги умумий қоидалар киритилди.

Фуқаролик кодексига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) тўғрисидаги умумий қоидалар киритилди

Факторинг ҳақидаги билдиришнома гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учинчи шахсларга нисбатан кучга эга бўлади.

Қонун билан факторинг шартномалари бўйича молия агентларининг талабларини қаноатлантириш тартиби белгиланди. Бунда, айнан бир мижоз томонидан айни бир пул талабномасидан ёки унинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига бир мартадан ортиқ воз кечиш амалга оширилган тақдирда, молия агентларининг талаблари навбат тартибида қаноатлантирилади.

Шунингдек, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) қаторига қуйидагилар киритилди:

  • Кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга ошириш;
  • факторинг ташкилоти фаолиятини амалга ошириш.

Бундан ташқари, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

  • Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш олинганлиги тўғрисида хабарнома;
  • Факторинг ташкилотининг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома.

Мавзуга оид