Жаҳон | 09:50 / 19.04.2025
4033
2 дақиқада ўқилади

Жей Ди Вэнс Украинадаги вазият бўйича ўзгаришларни кўрмоқда

АҚШ вице-президенти Россиянинг Украинага қарши уруши тўхтатилишига ишонч билдирди. Бироқ, у ҳеч қандай аниқ маълумот бермади.

Фото: Jeff Kowalsky/AFP

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлида ўзгаришларга ишонч билдирди. 18 апрел, жума куни Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув чоғида Вэнс шундай деди: «Биз бу урушни, бу жуда шафқатсиз урушни тугатишимиз мумкинлигига ишонамиз». Бироқ у аниқ тафсилотларни келтирмади.

Аввалроқ Парижда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Украинада ўт очишни тўхтатиш мумкинми ёки йўқми, тез орада бир қарорга келиши кераклигини айтди.  «Биз шу ерда ва ҳозир, бир неча кун ичида бу (ўт очишни тўхтатиш келишувига) қисқа муддатда эришиш мумкинми ёки йўқлигини аниқлашимиз керак, чунки бўлмаса, менинг ўйлашимча, шунчаки олдинга қараб ҳаракат қиламиз», — дея унинг сўзларини келтиради AFP.

«Агар шундай бўлса, биз иштирок этамиз. Агар йўқ бўлса, унда... бизда эътибор қаратишимиз керак бўлган бошқа устуворликлар бор», — дея қўшимча қилди Рубио. «АҚШ сўнгги уч йил давомида Украинага ёрдам бермоқда ва биз бу уруш тугашини истаймиз, бу бизнинг урушимиз эмас», — дея қўшимча қилди АҚШ давлат котиби.

Мавзуга оид