Ўзбекистон | 12:22
1315
1 дақиқада ўқилади

Республика товар-хомашё биржасига янги раис тайинланди

Асадулла Қаюмов янги лавозимда иш бошлайди.

Фото: Рақобат қўмитаси

Президент қарорига кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Асадулла Қаюмов фаолиятини 2007 йил Қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022-2025 йилларда қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

Мавзуга оид