Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин
Агентлик манбаларига кўра, сайловлар ўтказиш ғояси Эммануэл Макронда Франциянинг халқаро майдондаги таъсири ошиб бораётгани сабаб пайдо бўлган.

Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон шу йилнинг кузида мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш «имкониятини ўрганмоқда». Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Францияда кейинги парламент сайловлари 2029 йилда ўтказилиши керак. Аммо агентлик маълумотларига кўра, президент Макрон ўзининг «яқин доираси» билан муддатидан олдин сайловлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Муддатидан олдин парламент сайловларининг яна бир варианти уларни 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган муниципал сайловлар билан бирлаштириш бўлиши мумкин.
Манбаларга кўра, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ғояси президентда Франциянинг халқаро майдондаги таъсири ошиб бораётгани сабаб пайдо бўлган. Ўз навбатида бу Эммануэл Макроннинг мамлакат ичидаги обрўсининг ошига олиб келган.
Макрон ўтган йилнинг декабрида мамлакатнинг асосий партиялари етакчиларига 2027 йилда президентлик ваколатлари тугагунга қадар навбатдан ташқари сайловлар ўтказмасликка ҳаракат қилишини айтганди.
Президент маъмурияти муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишига оид хабарларга изоҳ бермаган, аммо Макронга яқин манбанинг маълум қилишича, у ҳозирча бу борадаги сайловларни ўтказишни режалаштирмаяпти.
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

11:30 / 16.04.2025