Иккиламчи автомобил бозори: Cobalt’дан тортиб BYD Song Plus’гача бўлган бир қатор автомобилларнинг нархи арзонлашди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти жорий йилнинг январ-март ойларида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгаришини таҳлил қилди. Onix, Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark ва Damas бироз арзонлашган. BYD ва Kia'нинг қатор моделлари нархларида ҳам пасайиш кузатилган.

Фото: Kun.uz
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди. Хусусан, январ-март ойлари давомида нархлар қуйидагича ўзгарган.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи
Onix: кўп фойдаланилгани 1000 долларга (13 172 доллардан 12 170 долларга) арзонлашган;
- кам фойдаланилгани 400 долларга (14 900 доллардан 14 500 долларга) тушган.
Lacetti: кўп фойдаланилгани 300 долларга (13 500 доллардан 13 200 долларга) тушган;
- ўртача фойдаланилгани 200 долларга (14 500 доллардан 14 300 долларга) пасайган;
- кам фойдаланилгани 150 долларга (15 000 доллардан 14 850 долларга) арзонлашган.
Cobalt: кўп фойдаланилгани 100 долларга (11 600 доллардан 11 500 долларга) тушган;
- ўртача ҳолатдагилари 339 долларга (12 339 доллардан 12 000 долларга) арзонлашган;
- кам фойдаланилгани 70 долларга (12 750 доллардан 12 680 долларга) пасайган.
Nexia: кўп фойдаланилгани 284 долларга (10 784 доллардан 10 500 долларга) тушган;
- ўртача фойдаланилгани 600 долларга (11 500 доллардан 10 900 долларга) арзонлашган.
Spark: кўп фойдаланилгани 100 долларга (9 600 доллардан 9 500 долларга) тушган;
- ўртача ҳолатдагиси 100 долларга (10 500 доллардан 10 400 долларга) арзонлашган.
Damas: ўртача фойдаланилгани 134 долларга (8 000 доллардан 7 866 долларга) пасайган;
- кам фойдаланилгани 61 долларга (8 061 доллардан 8 000 долларга) тушган.
Маҳаллий люкс автомобиллар
Equinox: кам фойдаланилгани 2400 долларга (35 500 доллардан 33 100 долларга) арзонлашган;
- ўртача фойдаланилгани 1000 долларга (31 000 доллардан 30 000 долларга) пасайган;
- кўп фойдаланилгани 466 долларга (27 300 доллардан 26 834 долларга) тушган.
Malibu: кам фойдаланилгани 313 долларга (32 313 доллардан 32 000 долларга) арзонлашган;
- ўртача фойдаланилгани 150 долларга (29 150 доллардан 29 300 долларга) ошган;
- кўп фойдаланилгани нархи ўзгармаган — 26 000 доллар.
Tracker: ўртача фойдаланилгани 382 долларга (17 882 доллардан 17 500 долларга) пасайган;
- кўп фойдаланилгани 723 долларга (16 923 доллардан 16 200 долларга) тушган;
- кам фойдаланилгани нарх ўзгармаган — 18 000 доллар.
Электромобиллар
BYD E2: 800 долларга (16 800 доллардан 16 000 долларга) арзонлашган.
BYD Han: янги ҳолатдагиси 650 долларга (32 150 доллардан 31 500 долларга) тушган;
- ўртача фойдаланилгани 1100 долларга (35 000 доллардан 33 900 долларга) арзонлашган.
BYD Song Plus DM-i Champion: янги ҳолатдагиси 600 долларга (28 200 доллардан 27 600 долларга) тушган;
- ўртача фойдаланилгани 1200 долларга (25 500 доллардан 24 300 долларга) пасайган.
BYD Song Plus EV Champion: янги ҳолатдагиси: 675 долларга (28 000 доллардан 27 325 долларга) арзонлашган;
- ўртача фойдаланилгани 500 долларга (26 000 доллардан 25 500 долларга) тушган.
BYD Yuan Up: янги ҳолатдагиси 200 долларга (20 800 доллардан 20 600 долларга) пасайган;
- ўртача фойдаланилгани 225 долларга (19 000 доллардан 18 775 долларга) арзонлашган.
Хорижий автомобиллар
Kia Sorento: кам фойдаланилгани 3000 долларга (47 500 доллардан 44 500 долларга) тушган;
- кўп фойдаланилгани 3000 долларга (38 000 доллардан 35 000 долларга) пасайган.
Kia Sportage: кам фойдаланилгани 1750 долларга (31 750 доллардан 30 000 долларга) тушган;
- ўртача фойдаланилгани 678 долларга (31 178 доллардан 30 500 долларга) арзонлашган;
- кўп фойдаланилгани 1233 долларга (29 733 доллардан 28 500 долларга) пасайган.
Kia К5: ўртача фойдаланилгани 1200 долларга (27 500 доллардан 26 300 долларга) тушган;
- кўп фойдаланилгани 900 долларга (26 000 доллардан 25 100 долларга) арзонлашган.
Kia Seltos: кам фойдаланилгани 550 долларга (25 800 доллардан 25 250 долларга, пасайган;
- ўртача фойдаланилгани 1350 долларга (26 000 доллардан 24 650 долларга) тушган;
- кўп фойдаланилгани 500 долларга (24 000 доллардан 23 500 долларга) арзонлашган.
Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланган. Бунда январ ойи учун 20,2 мингта, март ойи учун 22,5 мингта маълумотдан фойдаланилган.
Мавзуга оид

21:35 / 19.04.2025
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести

21:44 / 17.04.2025
Наманганда “бизнес”га айланаётган “езда” ва ҳалок бўлаётган болалар: масъуллар назоратни йўқотдими?

21:50 / 16.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар

16:59 / 16.04.2025