Жамият | 23:14 / 22.04.2025
341
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Вояга етмаган бола Тошкент аэропортининг ўзида васий этиб тайинланган яқин қариндошига топширилган.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Қозоғистонда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Қайд этилишича, 21 апрел куни вояга етмаган фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан кутиб олинган. У ўша ернинг ўзида «Инсон» маркази томонидан унга васий этиб тайинланган яқин қариндошига топширилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатда «инсон» ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатади, уларни жамиятга мослаштириш ва психологик реабилитацияга йўналтирилган хизматлар билан таъминлайди.

Аввалроқ Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Тошкентга олиб келинган эди.

Мавзуга оид