2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ILMA) Ўзбекистон суғурта бозорининг 2024 йил якунлари бўйича кўрсаткичларига оид ҳисоботини эълон қилди.

Фото: GROSS
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (ILMA) "Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг 2024 йил якунлари бўйича кўрсаткичлари" ҳисоботига кўра, GROSS компанияси энг асосий кўрсаткич — ҳал қилинган мурожаатлар сони бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади.
2024 йилда компания мижозларнинг деярли барча мурожаатларини ҳал қилди – мурожаатчиларнинг 98,7 фоизи тўловларни олди. Бу бозордаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, мамлакат бўйича ўртача ҳисобда мурожаат қилганларнинг 92,3 фоизи тўловларни олган. GROSS жами 33 230 та суғурта ҳодисасига оид даъволарни ҳал қилди, бу эса Ўзбекистонда бир йил ичида амалга оширилган барча тўловларнинг чорак қисми демакдир. Мамлакатимиз суғурталовчилари жами 143 709 та аризани кўриб чиқиб, уларнинг 132 629 таси бўйича тўловларни амалга оширдилар.
"Бизнинг устувор вазифамиз — мижозларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз мажбуриятларимизни тўлиқ ҳажмда бажариш. Мана кетма-кет иккинчи йил давомида биз тўловлар бўйича етакчиликни сақлаб қолиб, GROSS’нинг ишончлилигини тасдиқлаб келмоқдамиз. Биз ҳақиқатан ҳам ишлайдиган суғурта маҳсулотларини яратамиз, 24/7 режимида мулоқотда бўламиз ва ҳар доим тўловларни тўлаймиз. Биз учун мижозлар ишончини оқлаш муҳим", – дейди GROSS бошқаруви раиси Отабек Назаров.
Компания қабул қилинган мажбуриятлар ва суғурта мукофотлари ҳажми бўйича мамлакатда барқарор равишда етакчи 3 талик сарасига киради. GROSS’нинг бозор улуши Ўзбекистон суғурта бозорининг 7,9 фоизини ташкил этди.
GROSS Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан "Ўзбекистонда 2023 йилда суғурта тўловлари бўйича ижобий ҳал қилинган мурожаатлар сони бўйича етакчилик учун" мукофотини, 2024 йилда халқаро даражада "Ўзбекистонда суғурта соҳасида мижозларга энг яхши хизмат кўрсатганлик учун" (Best Customer Service in Insurance Uzbekistan 2024) Gazet International Awards мукофотини қўлга киритган эди.