Электротехника соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш режалаштирилди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни электротехника соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ва навбатдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд қилинишича, бу тармоқ мамлакат саноатининг драйверларидан бири. Сўнгги етти йилда экспорт ҳажми 7 баробарга ўсган ва географияси 63 та давлатга етган. Ҳозирги кунда тармоқда 500 га яқин корхона бўлиб, уларда 27 мингдан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда.
Ушбу салоҳиятни ошириш мақсадида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, инвестициялар ва хорижий брендларни жалб этиш, тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.
Жорий йил биринчи чоракда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 7 триллион сўмдан ошган. Қарийб 310 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, бу кўрсаткич 1,3 баробар ўсган.
Тақдимотда иккинчи чоракка ва йил якунигача мўлжалланган асосий режалар айтиб ўтилди.
Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш, қарийб 5 триллион сўмлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Умумий қиймати 656 миллион долларлик 71 та лойиҳани амалга ошириб, 4 минг 600 та иш ўрни очиш мўлжалланган. Экспорт миқдори 1 миллиард 700 миллион долларга, географияси 68 та мамлакатга етиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари дунёдаги иқтисодий тебранишлар шароитида электротехника саноатида ҳам ривожланиш траекториясини тўғри танлаб, бозор талабларига тез мослашиш муҳимлигини таъкидлади. Маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш, замонавий технологияларга муносиб малакали кадрлар тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга тармоқдаги ҳар бир корхона билан ишлаб, саноат ва логистика занжирларида юзага келадиган масалаларни ҳал этиш, экспорт географиясини диверсификация қилиб, янги бозорлар топиш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025