Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида унинг бармоқлари орасига пахта тиқиб ёққан аёл судда буни жаҳл устида қилганини айтди. Суд уни қийнаш жиноятини содир қилганликда айбли деб топди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ўз боласини қийнаб, жароҳат етказган аёл жиноий жазога тортилди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, 1991 йилда туғилган Х.А. 2016 йилда туғилган ўғли Б.А.га доимий равишда азоб бериб келган. Аёл 2024 йил 30 октябр куни ўғли уйдаги ширинликларни еб қўйгани сабабли унинг бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, ёққан. Бунинг оқибатида бола 1-2-даражали термик куйишдан иборат бўлган соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келувчи енгил тан жароҳатлари олган.
Боладаги жароҳатларни мактабда ўқитувчилар пайқаб қолган. Уларнинг сўровига жавобан бола бу ишни онаси қилганини айтган.
ЖИБ Олмалиқ шаҳар судининг ҳукми билан аёл Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларида ўташ белгиланган.
Аввалроқ ушбу аёлга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, у қидирувга берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

09:16 / 20.03.2025
Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади

10:10 / 05.03.2025