Ўзбекистон | 19:00 / 23.04.2025
974
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон медиа бозори трансформацияси: Ledokol Group’нинг 17 йиллик фаолияти фонидаги таҳлил

23 апрел куни Ўзбекистон медиа ва реклама бозорида ўзининг 17 йиллик фаолиятини нишонлаётган Ledokol Group холдинги бозордаги асосий тенденция ва ўзгаришларга оид таҳлилий хулосаларни тақдим этди.

Фото: Ledokol

2024 йилда умумий бозор ҳажми 165 миллион долларга етгани мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш, истеъмол секторидаги фаоллик ва рақобат муҳитидаги динамика Ўзбекистон медиа бозорининг янги босқичга чиққанидан дарак беради.

Сўнгги тенденциялар ва тоифалардаги фаоллик

2024 йилда ички бозорда бир неча муҳим тоифалар ўз етакчилигини намоён қилди:

  • Ичимликлар тоифаси — Pepsi ва Coca-Cola билан бир қаторда, маҳаллий ва минтақавий брендлар ҳам рақобатда ўз ўрнини топмоқда.
  • Фармацевтика — ТВ орқали тез қамров ва ишонч оширишга қаратилган стратегиялар билан бозорга қайтди.
  • Хизматлар тоифаси — Uzum, Humans, TBC Bank каби рақамли экотизимли маҳсулотлар ҳам digital, ҳам ТВ каналларга катта сармоя киритмоқда.

ТВ ҳануз етакчи, рақамли медиа эса шиддат билан ўсмоқда

Бугунги кунга келиб, ТВ реклама ҳануз энг кенг қамровли оммавий ахборот воситаси ҳисобланади. Мамлакат бўйлаб 30 миллиондан ортиқ телетомошабин билан ТВ асосан FMCG ва фармацевтика тоифалари учун асосий канал бўлиб қолмоқда.

Айни пайтда рақамли медиа секторида ҳам кескин ўсиш кузатилмоқда. Реклама бюджетлари тобора дижиталга йўналтирилаётгани, хусусан, банкинг, e-commerce ва автосаноат соҳаларидаги реклама берувчилар сони ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Yandex ва Google реклама тармоқлари етакчи бўлиб, маҳаллий экотизимларга мослашишни фаол давом эттирмоқда.

Digital: афзалликлар ва чекловлар

Цифровизация жараёнининг фаоллашиши натижасида digital реклама улуши ортиб бормоқда. 20 миллиондан ортиқ фаол онлайн аудитория рақамли хизматлардан фойдаланмоқда. Шу билан бирга, YouTube монетизацияси ва бозор мониторинги каби муаммолар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган.

Телеграмдаги рекламалар арзонлашгани ва Telegram Ads платформасининг ривожланиши бу йилги энг қизиқ трендлардан бирига айланди.

Ташқи реклама: янги босқичга қадам

Ташқи реклама ҳам ривожланишнинг янги босқичига кирмоқда. Тошкентда мониторинг тизими жорий этилди, минтақалардаги LED-экранлар аудиториянинг ярмидан кўпини қамраб олмоқда. Самарқанд, Бухоро, Фарғона каби шаҳарлардаги инвестициялар ҳам ўсишда давом этмоқда.

Ledokol Group 2024 йилда бошдан охир назорат тизимини ишга тушириб, медиа жойлаштириш жараёнида шаффофликни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

2025 йил нималарни ваъда қилмоқда?

  1. ТВдаги контент трансформацияси – ёшларга мўлжалланган янги каналлар, сериаллар ва франшизалар орқали телеканалларнинг қизиқарли контенти кенгаймоқда.
  2. Digital’даги юклама – реклама берувчилар сони ортиши билан бирга, ставкалар ва бюджетлар ҳам ўсмоқда.
  3. Финтех ва беттинг – рақамли маҳсулотлар ва букмекерлик хизматлари медиа бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
  4. Интеграциялашган ёндашув – брендингдан тортиб, омниканал стратегияларгача бўлган кампаниялар кўпаяди.

"Йилдан йилга Ўзбекистонда реклама бозори тобора етук, технологик ва янги чорловларга мослашувчан бўлиб бораётгани гувоҳи бўлмоқдамиз. Маркетологлар янги ёндашувлар ва форматларни синаб кўрмоқдалар, ўз қарорларида дадилроқ бўлмоқдалар ва самарадорликни биринчи ўринга қўймоқдалар. Бу йил Ledokol Group агентлиги 17 ёшга тўлди — бу ортга назар ташлаш ва барчамиз нақадар олдинга сари илдамлаганимизни кўриш учун яхши сабабдир. Ўтган йиллар давомида бозор улкан йўлни босиб ўтди ва биз аввал бошиданоқ унинг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз," - дея таъкидлади Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров.

* Ledokol Group — 17 йиллик иш тажрибасига эга Ўзбекистондаги етакчи реклама холдингларидан бири. 2008 йилда асос солинган холдинг телевидение, интернет ва ташқи реклама каби медиа хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этади. Холдинг таркибига, шунингдек, қуйидагилар ҳам киради: нуфуз маркетинги агентлиги, ивент-агентлиги, медиа-холдинг ва дизайн студияси.

Ledokol Group халқаро шериклар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва 2023 йилдан бери OMD Group’нинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори ҳисобланади. OMD Group (Омниcом таркибига киради) 2022 йил якунларига кўра (RECMA & AdAge версияси бўйича) халқаро реклама агентликларининг энг йириги ҳисобланади.

📞 Маълумот учун: +998 90 315 00 03

ledokolgroup.com | @ledokolagency

Мавзуга оид