Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуасига ва «Боқий шаҳар» боғига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев ва туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов диққатга сазовор жойларни томоша қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
23 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев ва туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатдилар. Қабрга гуллар қўйилди. Қуръон тиловат қилинди.
Шунингдек, биргаликда «Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этдилар.
Олий мартабали меҳмон ўзбек халқининг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди

12:30 / 27.05.2025