“Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши”: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди
Бу оилавий боғча давлат рўйхатидан ўтмасдан, лицензиясиз ишлаётгани аниқланди. Ҳозирда унинг фаолияти тўхтатилган, боланинг куйиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Фото: Kun.uz
Наманган вилоятининг Поп туманидаги оилавий боғчада 1,5 яшар қизалоқнинг оёғи куйдириб қўйилгани, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмагани бўйича Kun.uz'да чоп этилган мурожаат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Болалар омбудсмани расмий муносабат билан чиқди.
Қайд этилишича, “Боғ” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро С.Ф. томонидан уйида ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтмасдан ва лицензиясиз боғча ташкил қилингани аниқланган.
“Жорий йилнинг 23 апрель куни ҳақиқатан ҳам мазкур ноқонуний ташкил этилган боғчада М.Р. нинг фарзанди билан (қайноқ сув тўкилиши оқибатида) нохуш ҳолат рўй бергани маълум бўлди.
Ушбу ноқонуний мактабгача таълим ташкилоти фаолияти тўхтатилиб, юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга барча ҳужжатлар тақдим этилганлиги билдирилади”, — дейилади бошқарма муносабатида.
Болалар омбудсманига кўра, ҳозирда бола куйганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилди.
Мавзуга оид

11:15 / 27.05.2025
Поп туманига янги ҳоким тайинланди

14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

17:23 / 20.05.2025