Ўзбекистон | 07:35
1541
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У ноқонуний ўзлаштирилган ерни 205 млн сўмга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Жиззах вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ерни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Жиззах вилояти ИИБ хабарига кўра, Бахмал туманида яшовчи фуқаро М.С.Б. ҳокимлик тасарруфида бўлган «Мўғол» қишлоғи ҳудудидаги 40 сотих ер майдонини ноқонуний ўзлаштириб олиб, бошқа фуқарога 205 млн сўмга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозир ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид