Ўзбекистон | 19:00 / 26.04.2025
2942
2 дақиқада ўқилади

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган 2024 йилнинг президентимиз томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ҳам уларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси кубоги-2025” футбол мусобақалари доирасида жамиятнинг Бошқарув раиси иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқотининг моҳияти ҳам ёшлар билан самимий суҳбатлашиш, улар ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали муаммоларини ҳал қилишдан иборат.

Учрашувда тизим корхона ва филиалларида фаолият олиб бораётган 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Таклифлардан келиб чиқиб корхоналарда ташкил этилган кутубхоналар тасарруфида “Ёш китобхонлар клуб”ларини шакллантириш, ёш олимларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизнинг тарихий объектларига саёҳатлар уюштириш ва “Энг яхши стартаплар” танловини ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Ёшлар ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзини тўла намоён этишига ишонч билдирди.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, бугунги кунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда 30 ёшгача бўлган беш мингдан ортиқ ёшлар фаолият олиб бормоқда.

Бу каби учрашувлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги барча тизим корхоналарида мунтазам ташкил этилиши қайд этилди.

Тадбирда корхона равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи ёшлар тақдирланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид