Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўтган йил август ойида Озарбойжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари диққат марказида бўлди.
Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.
Биргаликда бой маданий-гуманитар алмашинув дастури амалга оширилмоқда.
Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги саммитларга пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ҳудудлар ва ректорлар форумлари, маданий тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025