Ўзбекистон | 17:03
3325
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

Ўзбекистон делегациясига Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлик қилмоқда. Меҳнат миграцияси масалалари бўйича идоралараро гуруҳнинг йиғилиши 29 апрелдан бошланади.

Москва шаҳри / Фото: 35photopro

28 апрел куни Ўзбекистон вазирлик ва идоралари делегацияси бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлигида Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га маълум қилди.

Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясида меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, ташқи ишлар, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган. Ташриф доирасида асосий тадбирлар – 29 апрел куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборган эди.

ТИВ раҳбаридан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериш сўралган. 

Мавзуга оид