Жамият | 09:01
2366
1 дақиқада ўқилади

Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

8 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, айни вақтда ёнғин бартараф этилмоқда. 

Фото: Видеодан кадр

Миробод тумани «Абдурауф Фитрат» МФЙ Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, айни вақтда ёнғин бартараф этилмоқда. 

Вазият тўлиқ назоратда экани, қўшимча маълумот тақдим этилиши хабар қилинган.

Мавзуга оид