Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди
Бу ҳақда мактаб вазири Ҳилола Умарова Х (собиқ Тwitter)да хабар берди. Аввалроқ ходимга нисбатан маъмурий иш очилиб, унга ҳайфсан жазоси берилганди.

Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг 14-мактабида бўлган воқеа юзасидан мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида муносабат билдириб, директорнинг меҳнат шартномаси бекор этилганини маълум қилди.
“Қўшкўпир туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактаби директори М.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузилгани сабаб бекор қилинди”, – дея ёзади вазир.
Қайд этилишича, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартноманинг бекор қилинишига Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи асос бўлган, Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан бу ҳолат кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат 7 апрел куни содир бўлган. Таълим муассасаси раҳбари дарс вақтида синфхоналардан бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани учун унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан олганди.
Мавзуга оид

13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

16:59 / 02.11.2024
Андижонда ўқувчиларни калтаклаган мактаб директори ишдан олинди

09:58 / 02.11.2024
Олтинкўлда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

16:12 / 07.11.2023