Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вэнс: Украинадаги можаронинг давом этиши Киевга ғалаба келтирмайди
Ҳарбий ҳаракатлар давом этиши Киевга Россия билан можарода устунликни қўлга киритишга ёрдам бермайди, деб ҳисоблайди АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс.
«Агар бу тўхтамаса, украиналиклар урушда ғалаба қозона олмайди. Ўйлайманки, асосий оммавий ахборот воситаларида шундай ғалати фикр борки, агар бу яна бир неча йил давом этса, Россия қулаб тушади, украиналиклар ўз ҳудудларини қайтариб оладилар ва ҳаммаси урушдан олдинги ҳолатга қайтади. Бу биз яшаётган ҳақиқат эмас», — деди Вэнс Чарли Кирк онлайн-шоусига интервьюда.
Унинг фикрича, агар шундай давом этса, бу «ядро урушига олиб келиши мумкин».
«Буни тўхтатиш керак. Ушбу маъмурият сиёсати шундан иборатки, бу тўхташи лозим», — деди АҚШ вице-президенти.
Унинг қайд этишича, у икки ҳафта олдингига қараганда Москва ва Киев ўртасида тинчлик келишувига эришиш имконияти ҳақида оптимистикроқ кайфиятда.
«Энг катта ютуқ шундаки, биз уларни жангни тўхтатиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида гапиришга мажбур қилдик», деди Вэнс.
«Президент ўзининг барча одамларини, шу жумладан мени ҳам ушбу якуний мақсад (тинчлик келишуви)га эришиш учун астойдил меҳнат қилишга мажбур қилмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025