Фан-техника | 20:40 / 30.04.2025
1061
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Starbucksʼнинг 3D-принтерда босилган биринчи қаҳвахонаси очилди

Қурилишга 1,2 млн доллар сарфланган — бу оддий қаҳвахона қурилишидан деярли икки баробар арзон.

Фото: City of Brownsville, TX - Municipal Government

АҚШда 28 апрел куни 3D-принтерда босилган биринчи Starbucks қаҳвахонаси очилди, деб хабар беради Tom’s Hardware.

Қаҳвахона Техас штатининг Браунсвилл шаҳрида пайдо бўлган. Унинг майдони 130 метр квадратни ташкил этади. Лойиҳачилар уни қуришда Cobod BOD2 принтеридан фойдаланган.

Бино деворлари ва томини роботлар қурган. Қаҳвахонани қуришда ишлатилган материал пластикдан кўра, кўпроқ цементни ёдга солади. Унинг майдони кичкина бўлгани боис у ерда ташриф буюрувчилар учун столлар мавжуд эмас.

Қурилишга 1,2 миллион доллар сарфланган — бу оддий қаҳвахона қурилишидан деярли икки баробар арзон.

Аввалроқ Японияда олти соат ичида 3D-принтер ёрдамида босилган дунёдаги биринчи темирйўл станцияси қурилгани тўғрисида хабар берилганди. Қурилиш ишлари атиги олти соат давом этган — ишлар кечаси, охирги поезд жўнаб кетиши ва биринчи поезд келиши оралиғида олиб борилган эди. Баландлиги 2,6 метр, майдони 9,3 метр квадратга етадиган станция темир-бетондан қурилган.

Мавзуга оид